Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Ҳусниддин Ғофуров «Металлург» билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Қишки трансфер ойнасидан фойдаланган «Металлург» ПФК таркибини Суперлиганинг тажрибали ўйинчиларидан бири билан бойитди. Ўтган мавсумни «Сўғдиёна» жамоасида ўтказган ҳужумчи Ҳусниддин Ғофуров «Металлург» жамоаси билан шартнома имзолади.

Ҳусниддин футболчилик фаолиятини «НБУ Осиё» жамоасида бошлаб, қисқа муддат ичида  хориж жамоасига ўтиб кетган кам сонли ўзбек футболчиларидан бири саналади. 2013 йилда Сербиянинг «Явор» жамоаси билан шартнома имзолаган Ғофуров кейинчалик «Младость» клубида ҳам ўйнади. 2018 йилдан эътиборан эса Суперлигамизга қайтди. Илк мавсумдаёқ «Локомотив» таркибида Ўзбекистон чемпионатида шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди. Кейинги мавсумда эса «Пахтакор» билан олтин медалга сазовор бўлди. У шунингдек, Термизнинг «Сурхон», Олмалиқнинг АГМК, Фарғонанинг «Нефтчи» ҳамда Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаларида ўйнади.

Ҳусниддин Ғофуров икки карра Ўзбекистон чемпиони (2018, 2019), Ўзбекистон кубоги соҳиби (2019). Суперлигада 105 та ўйинда майдонга чиққан, 8 та гол киритган, 13 марта сариқ карточка билан жазоланган.
 
Ҳусниддин Ғофуров, 28 ёшда.
1994 йилнинг 29 июль санасида Фарғона вилоятида туғилган.
Бўйи – 176 см
Вазни – 74 кг
Амплуаси - ҳужумчи

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 07:39, 03.02.2023.
Ўқилди: 811 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.