“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд АПЛнинг январ ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда “қизил иблислар” матбуот хизмати хабар бермоқда.
Рэшфорд ўтган ой Премьер-лигада тўртта ўйинда майдонга тушди. Уларда ҳужумчи учта гол уришга эришди.
"Манчестер Юнайтед" ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Эрик тен Хаг шогирдлари навбатдаги ўйинни 4 февраль куни ўз майдонида "Кристал Пэлас"га қарши ўтказади.
Аввалроқ, матбуотда "ПСЖ" Маркус Рэшфордга қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.