"Реал Мадрид" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бир вақтнинг ўзида иккита асосий футболчиси хизматидан фойдалана олмаслиги мумкин. Diario AS хабарига кўра, ҳужумчи Карим Бензема ва марказий ҳимоячи Эдер Милитао турнирни ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Милитао ва Бензема кечаги "Валенсия"га қарши учрашувда жароҳат олган эди. 8 февраль чоршанба куни "Реал Мадрид" учун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади. “Қироллик клуби” мусобақада нимчорак финал босқичидан майдонга тушади, бироқ рақиб номи ҳозирча номалум.
"Реал Мадрид" сўнгги бор 2019 йилда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.