Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Херар Пике кеча тунда "Реал"га қарши ўтказилган ўйиндан сўнг, испаниялик журналистларнинг бир қатор саволларига жавоб берди.
"Ушбу ўйинни ажойиб тарзда ўтказганимиздан ғурурланамиз. Менинг фикримча, биз бундан ҳам кўпроғига ҳақли эдик. Афсуски бироз бўшашганимиз бизга панд берди. "Барселога" "Реал" дарвозасига тўртинчи ва бешинчи тўпларни ҳам киритиши мумкин эди. Аммо, якунда ҳисоб бошқач кўриниш олди."
"Бироқ бу ҳам бир тарафдан яхши, чунки 3:2 ҳисобидаги натижа бизни Мадридда яна ҳам эътиборлироқ футбол кўрсатишимизга ундайди”, дея футболчининг сўзларидан парча келтирмоқда клуб расмий сайти.