Айни пайтда Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби директори лавозимида илааётган бразилиялик машҳур футболчи Роберто Карлос ўзининг хайрлашув учрашувини "Анжи" ва «Реал» ўртасида ўтказиши мумкинлигини айтиб ўтди.
“Ушбу баҳс албатта ташкил қилинади, бироқ ҳозирча уни қаерда ўтказиш номаълум. Биз албатта «Реал»ни Махачқальага олиб келишга уриниб кўрамиз.
Агар ҳаммаси кўнгилдагидек кечса, бу нафақат ўзим учун, балки бутун Доғистон аҳли учун ҳам катта совға бўлган бўлар эди. Ўйин «Сантьяго Бернабеу»да бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.
Хайрлашув учрашумни айнан шу икки клуб ўртасида ўтказишни истайман. Тўғри, менинг дўстларим жуда кўп, уларнинг барчасини ўша куни мехмон сифатида қаршиласам бундан фақат мамнун бўламан” дея интервью берди футболчи "Анжи" расмий сайтига.