"Тоттенхэм" мураббийи Кристиан Стеллини "шпорлар" устози Антонио Контенинг ўт пуфагини олиб ташлаш бўйича операция қилинганидан кейинги ҳолати ҳақида гапирди.
“Операция яхши ўтди ва Антонио ундан тиклана бошлади. Ҳаммаси яхши кетмоқда, ҳеч қандай муаммо йўқ ва у ўзини яхши ҳис қилмоқда, шунинг учун биз ҳаммамиз бундан хурсандмиз.
Биз операциядан кейин гаплашдик, лекин бу фақат Антонионинг овозини эшитиш ва операциядан кейин у билан ҳамма нарса яхши эканини тушуниш эди. Операциядан чиққанидан сўнг у менга қўнғироқ қилди ва кейинги ўйин ҳақида гапира бошлади. Ва мендан машғулотлар қандай ўтганини сўраб, бўлажак ўйин ҳақида маслаҳат берди", - дея Стеллини сўзларини келтиради "Тоттенхэм" расмий сайти.
5 февраль, якшанба куни Англия Премьер-лигасининг 22-туридан ўрин олган “Тоттенхэм” – “Манчестер Сити” учрашуви бўлиб ўтади.