Месут Ўзил мавсум охиригача фаолиятини якунламайди.
Олдинроқ “Реал” ва “Арсенал” клубларида ўйнаган ярим ҳимоячи клуб билан шартномани бекор қилиш ва спорт фаолиятини якунлаш нияти ҳақида маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.
Deutsche Presse-Agentur нашрининг футболчи вакилларига таяниб хабар беришича, Ўзилнинг фаолиятини якунлаш нияти ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди, ярим ҳимоячи мавсумни Истанбулда якунламоқчи.
Жорий мавсумда Ўзил Туркия чемпионатининг 4та ўйинида майдонга тушди.