"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (1:0) гол урди.
Бу гол Кейн учун "Тоттенхэм" сафида Премьер-лигада киритган 200-гол бўлди. Шу тариқа, у Премьер-лига тарихида бир клуб учун 200 та гол уришга муваффақ бўлган биринчи футболчига айланди.
Иккинчи ўринда “Манчестер Сити” сафида 184 та гол урган Серхио Агуэро, учинчи ўринда “Манчестер Юнайтед” сафида 183 та гол урган Уэйн Руни жойлашган.