Бугун 60 ёшини қаршилаётган "Рубин" бош мураббийи Қурбон Бердиев Россия чемпионатининг 6-турида "Зенит" устидан қозонилган ғалабани (2:1) шарҳлаб ўтди.
-Табриклар учун миннатдорчилик билдираман. Биринчи бўлини ёмон ўтказдик, иккинчи бўлимнинг 20 дақиқасини ёмон ўтказмадик, кейин эса қарши ҳужумга таяниб, ҳисобни ушлашга ўйнадик. Оллоҳга шукур, бугун ғалаба қозондик. Футболчилар менга яхши совға тайёрладилар, уларга раҳмат.
- Роман Ерёменконинг ўтиши "Рубин" тарихида энг яхши трансферлардан бири деб аташ мумкинми?
- Ҳа, Роман - энг яхши трансферларимиздан бири. Киевга унинг учун пул тўлаётганимизда раҳбарларни зўрға кўндирганман. Энди эса уни сотиб олганимиз учун ҳеч ким афсусланмаса керак. У катта ишларни бажаради. Албатта Роман - ҳал қилувчи ўйинчиларимиздан бири.
- Клубингиз Европа лигасида иштирокини бошлайди. Бу иккинчи даражали турнир, деган гапларга қўшиласизми?
- Йўқ, бунга қўшилмайман. Еврокубоклар бу еврокубоклардир. Биз мамлакат номидан қатнашамиз, шунинг учун охиригача курашамиз.
- "Рубин" ушбу ёзда иккинчи марта "Зенит"ни мағлубиятга учратмоқда, бунинг сири нимада?
- Ҳеч қандай сир йўқ. Шунчаки, "Зенит" билан тактик жиҳатдан саводлироқ ўйнаш керак. Агар биринчи бўлимдагдай хатоларга йўл қўйсак... Бу ёрқин бўлмаган биринчи бўлим бўлди, - дейди Қурбон Бердиев.