Кеча ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси билан куч синашган ёш футболчиларимиз иккинчи даврадаги илк мағлубиятга учрашди.
Учрашувнинг 22-дақиқасида Мирзакамол Камоловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси Мочаловнинг устидан ўтиб дарвоза тўридан жой олди. Орадан ўн дақиқа ўтиб жамоадошлари бошлаган ҳужумни Жавлон Мирабдуллаев самарали якунлади - 1:1. Бўлим сўнггига қадар қаршилик футболчилар икки марта Мочаловни хафа қилишди. Дастлаб Нодир Санақулов кейинчалик Улуғбек Дадабоев икки марта меҳмонларни тўпни майдон марказидан бошлашга мажбур қилишди.
Иккинчи бўлимни Александр Мочинов шогирдлари кўтаринки руҳда бошлашди ва ғалабани ўзлари томонга оғдириб олишди. Дастлаб Алибобо Раҳматуллаев орадаги фарқни қисқартирган бўлса, кейинчалик захирадан майдонга тушган Баҳодир Пардаев дублга эришиб, мағлубиятга учраётган жамоасига ғалаба келтирди - 3:4. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Элдор Бойматовни пенальтидан гол ура олмади. Акс ҳолда жанговар дуранг қайд этилиши ҳам мумкин эди.
Ёшлар лигаси. 17-тур. 25.08.2012
“Насаф” – “Бунёдкор” 3:4 (3:1)
Қарши шаҳри. “Насаф” стадиони.
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Артём Калинин, Фирдавс Норсафаров, Зилола Раҳматова.
Назоратчи: В.Штерн.
“Насаф”: Алибек Туробов, Мирзамурод Жўрабоев, Одилжон Ҳамробеков, Нодир Санақулов (Нажмидддин Номуродов, 71), Мирзакамол Камолов (Дониёр Нарзуллаев, 61), Санжар Баратов, Тоҳир Абдураззоқов (с), Фарруҳ Сайфиев, Миржалол Мўминов (Умид Зуфаров, 71), Элдор Бойматов, Улуғбек Дадабоев (Аслиддин Лутфуллаев, 57, Шоҳруҳ Қурбонов,80).
“Бунёдкор”: Виктор Мочалов (с), Дилшод Жўраев, Сардор Собирхўжаев (Камронбек Кападзе, 64) Алибобо Раҳматуллаев, Ҳасан Асқаров, Дэвил Карни (Забиҳилло Ўринбоев, 46), Сардор Рашидов (Азизбек Мамазоитов, 46), Расулжон Шуҳратов(Баҳодир Пардаев, 46), Камолиддин Тожибоев (Миржамол Қосимов, 70), Жавлон Мирабдуллаев, Зокиржон Нурматов (Миразиз Жалолов, 64)
Голлар: Мирзакамол Камолов, 20 -1:0, Жавлон Мирабдуллаев, 30 – 1:1, Нодир Санақулов, 39 – 2:1, Улуғбек Дадабоев, 44 -3:1, Алибобо Раҳматуллаев, 48 -3:2, Баҳодир Пардаев, 72 -3:3, Баҳодир Пардаев, 79 – 3:4.
Огоҳлантиришлар: Баратов (35), Мўминов, 47, Санақулов,55 – Тожибоев (35), Д.Жўраев (55), Ҳ.Асқаров (56), Б.Парадев (83).
Четлатиш: Дилшод Жўраев (72) Ҳасан Асқаров (90).
Амалга оширилмаган пеналти: Элдор Бойматов (89).