Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

«Навбаҳор» Водий дербисига тайёргарлик кўрмоқда

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” мамлакат чемпионатининг навбатдаги турида Фарғонада маҳаллий «Нефтчи» клуби меҳмони бўлишади. Айни пайтда жамоа аъзолари «водий дерби»сига жиддий тарзда тайёргарлик олиб боришмоқда. Айтиш жоизки, барча футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Жамоанинг ҳар бир аъзоси Фарғонадан ҳам ижобий натижа билан қайтишни мақсад қилган ҳолда машғулотларда қатнашишмоқда. Куни-кеча мураббийлар машғулотларда иштирок этаётган футболчилардан икки таркиб ҳосил қилиб, назорат учрашувини ўтказишди. Кескин курашларга бой тарзда ўтган ўйинда асосан захирадан майдонга тушаётган футболчилардан ташкил топган жамоа аъзолари 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Ғалаба голлари Аъзам Алиев ва Акрам Баҳриддиновлар ҳисобига ёзилди. Асосий таркиб вакилларининг ягона жавоб тўпига Жаъфар Ирисметов муаллифлик қилди.

Фарғонадаги учрашувда жамоанинг икки нафар етакчи ҳимоячилари – Абдумажид Тоиров ва Жаҳонгир Меҳмоновлар майдонга туша олишмайди. Тоиров 15-турдан ўрин олган «Андижон» - «Навбаҳор» баҳсида қизил карточка олганлиги боис дисквалификация муддатини ўтаётган бўлса, Меҳмонов сариқ карточкаларининг сони тўрттага етганлиги боис «Нефтчи» билан ўйинда жамоамизга ёрдам бера олмайди. Ўз навбатида «Пахтакор»га қарши учрашувда айнан карточкалар туфайли қатнаша олмаган яна бир ҳимоячи Рустам Боқиев сафга қайтди.

27 август куни соат 18.30да бошланадиган «Нефтчи» - «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги учрашувни таниқли ҳакамларимиздан бири Равшан Эрматов бошқаради. Унга қанотларда Абдулҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида Мурод Муҳаммедов қайд этилган. Учрашув назоратчиси Фарҳод Абдуллаев. Рақибларнинг биринчи даврада Косонсойда ўтган учрашувида футболчиларимиз Ғайрат Жўраевнинг ягона киритган голи эвазига ғалабани қўлга киритишганди. Бунга қадар «Навбаҳор» 2008 йилдан бери «Нефтчи»ни мағлубиятга учрата олмай келаётганди. Энди футболчиларимиз етти йилдан бери амалга оширилмаётган ишни уддалашга уриниб кўришади. Яъни Фарғонада уч очко билан қайтишни. Вакиллармиз Фарғонада сўнгги бор 2004 йили ғалабани қўлга киритишганди. «Навбаҳор» ва «Нефтчи» Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида 41 бор учрашишган. 11 та учрашувда "Навбаҳор" ғалабани нишонлаган. 20 ўйинда фарғоналикларнинг қўли баланд келган. Томонлар ўн бор муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 45-64, "Нефтчи" фойдасига.

Манба: www.fcnavbahor.uz
Киритилди: 09:54, 26.08.2012.
Ўқилди: 4192 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик