"Атлетико Мадрид" "Челси" ярим ҳимоячиси НГоло Кантега қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Mundo Deportivo. Лондон клубининг янги раҳбарияти жорий мавсум охирида шартномаси тугайдиган футболчининг келажагига ишончи комил эмас.
Олдинроқ футболчига "Ливерпуль" ва "Барселона" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Канте "Челси"да 2016 йилдан бери тўп суради. Transfermarkt портали 31 ёшли ярим ҳимоячининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.













