Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк финалчиси аниқланди.
Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси турнирнинг биринчи ярим финалида Бразилиянинг “Фламенго” жамоасини мағлуб этди – 3:2.
Салем Ал-Досари икки марта пенальтидан, Лусиано Виетто ўйиндан гол урди.
Финалда “Ал-Ҳилол” “Ал-Аҳли” – “Реал Мадрид” учрашуви ғолиби билан тўқнаш келади. Иккинчи ярим финал 8 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.