"Эвертон" бош мураббийи Шон Дайч агар клубни Англия Премьер-лигасида олиб қолса 4 миллион евро бонус олади. Бу ҳақда журналист Сами Мокбел ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Дайч яқинда "Бёрнли"дан ҳайдалганидан кейин бир йиллик мураббийлик танаффусини тўхтатиб, "Эвертон"да англиялик мутахассис Франк Лэмпард ўрнини эгаллаган эди.
"Эвертон" бошқарувидаги дебют учрашувида Дайч жамоасига ҳозирда турнир жадвалида ишончли тарзда пешқадамлик қилаётган "Арсенал" устидан ғалаба қозонди.