«Лион» Франция кубоги 1/8 финалида «Лилл»га қарши майдонга тушди. «Тўқувчиликлар» асосий ва қўшимча бўлимлар дуранг билан якунланганидан кейин рақибини пенальтилар сериясида мағлуб этишга муваффақ бўлди.
«Лион»нинг голларидан бирини Александр Ляказетт урди. Кеча у 300-учрашувини ўтказган. Шу вақт ичида Ляказетт 145 та гол урди ва бу клуб тарихидаги учинчи энг яхши натижа ҳисобланади.
Фақатгина Флери ди Налло (222) ва Лякомб (149) ундан кўпроқ гол урган - лекин Ляказет бу мавсумда катта эҳтимол билан унга етиб олади.