Кириш Регистрация

Лукас Нил «Ал-Васл»га ўтди

Баҳо:
+ | -

Австралия терма жамоаси сардори Лукас Нил БААнинг "Ал-Васл" клуби билан шартнома имзолади. "Блекберн", "Эвертон", "Вест Хэм" клублари собиқ футболчиси дубайликлар сафида 1 йил тўп сурадиган бўлди.

Нил ўтган мавсумни БААнинг бошқа бир клуби - "Ал-Жазира"да ўтказганди.

— "Ал-Васл" сафига қўшилганимдан хурсандман, - дейди Лукас. — БААда ўтказган вақтим давомида оилам билан ажойиб даврларни бошдан кечирдик. Про-лиганинг янги мавсуми бошланишини сабрсизлик билан кутяпман. Бу мавсум янада оғирроқ ўтади, деб ўйлайман.

Ўтган мавсумда "Ал-Васл"ни бошқарган Диего Марадона ўз ўрнини бошқа бир машҳур мутахассис Бруно Метсюга бўшатиб берди.

— Бруно Метсю билан ҳамкорликдаги фаолиятни ҳам кутяпман. У тажрибали ва ҳурматли мураббийлардан бири. Мен эса клуб ўз орзуларига эришишида ёрдам бермоқчиман, - дейди Лукас Нил.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:55, 27.08.2012.
Ўқилди: 5748 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.