8 февраль, чоршанба куни Рабат шаҳрида (Марокаш) клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финали доирасидаги ўйин бўлиб ўтди ва унда Мадриднинг “Реал” клуби Мисрнинг “Ал-Аҳли” жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб бразилиялик ҳужумчи Винисиус топилди.
Ҳужумчи 42-дақиқада рақиб дарвозасига битта гол урди.