Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

«Онлайн викторина-6» саволлари билан танишинг

Баҳо:
+2 | -

"Онлайн-викторина-6" саволлари билан танишинг. Танлов соат 11:00да бошланди. Сайтда рўйхатдан ўтган бўлсангиз, қуйидаги саҳифаларга ўтишингиз мумкин: компьютер орқали ва мобиль версия орқали.

"Онлайн викторина-6" саволлари

1. Тўп учун кураш пайтида ҳужумчининг оёқ кийими ечилиб кетди. У эса ўйинни давом эттирди ва гол урди. Ҳакам қандай қарорга келиши лозим?

  • Оёқ кийимсиз ўйнаш мумкин эмас. Гол  бекор қилиниб, эркин зарба белгиланади
  • Гол инобатга олинади


2. Ҳимоячи бурчак тўпи айланаси ёнида тўпга етиб олди, аммо тўпга охирги бўлиб қайси жамоа вакили тегганини эслолмагани учун қанот ҳакамидан буни сўради. Қанот ҳаками эса тўп майдонни тарк этса, дарвоза олдидан эркин зарба белгиланишини айтди. Ҳимоячи тўпга тегмади ва тўп майдонни тарк этди. Рақиб жамоа футболчилари эса қанот ҳакамининг ёрдамидан норозилик билдиришмоқда. Ўйин қай тарзда давом эттирилади?

  • Ўйин эркин зарба билан давом эттирилади
  • Бурчак тўп айланаси олдидан баҳсли тўп ўйинга киритилади
  • Рақиб жамоа бурчак тўпи тепади


3. Техник зонада жами неча киши ўтириши мумкин?

  • 14
  • 15
  • 16
  • 17


4. Қандай ҳолатларда "подкат" тўғри бажарилган ҳисобланади?

  • Камида битта оёқ ердан узилмаган ҳолда, рақибнинг ён томонидан бажарилган подкат
  • Икки оёқ билан сакраган ҳолда, рақибнинг ён томонидан бажарилган подкат
  • Тиззадан баланд кўтарилмаган ҳар қандай подкат тўғри бажарилган ҳисобланади


5. Ўйин қоидалари ва ЎФФ регламентига биноан футбол майдонининг қайси элементлари мажбурий ҳисобланади?

  • Дарвоза, дарвоза тўри ва майдон чизиқлари
  • Дарвоза, бурчакдаги байроқчалар ва томошабинлар учун ўриндиқлар
  • Дарвоза, бурчак байроқчалари ва дарвоза тўри
  • Томошабинлар учун ўриндиқлар, дарвоза ва майдон чизиқлари


6. Тўп ён қанотдан ўйинга киритилишини қайси ҳакам назорат қилиши лозим?

  • Қанот ҳаками
  • Бош ҳакам
  • Иккаласи ҳам баравар масъул


7. Экипировкасини тартибга келтириш мақсадида ҳакамнинг рухсати билан майдонни тарк этган футболчи қачон майдонга қайтиши мумкин?

  • Экипировкасини тартибга келтириб бўлган заҳоти ҳакамнинг рухсатисиз
  • Экипировкасини тартибга келтириб бўлгандан кейин ҳакамнинг рухсати билан
  • Ўйин тўхтагандан кейин ҳакамнинг рухсати билан
  • Ўйин тўхтаган пайтда ҳакамнинг рухсатисиз


8. Ҳужумчи жарима майдончаси ичида тўпни чизиқ бўйлаб юмалатиб, ўзи майдон ташқариси орқали ҳимоячини айланиб ўтишга ҳаракат қилди. Аммо ҳимоячи оёғини майдон ташқарисига чўзиб, ҳужумчини йиқитди. Ҳакамнинг қарори?

  • Ҳимоячи огоҳлантирилади, аммо жарима зарбаси белгиланмайди
  • Пенальти белгиланади ва ҳимоячи огоҳлантирилади
  • Ўйин тўхтатилган вазиятда тўп қаерда бўлган бўлса, ўша жойдан эркин зарба белгиланади; ҳимоячи огоҳлантирилади


9. Футболчи ўйин пайтида рақибини қўл билан уриш мақсадида ҳаракатни амалга оширади, лекин ўша заҳоти ҳаракатни тўхтатиб, унга зарба бермайди. Ҳакамнинг қарори қандай бўлиши лозим?

  • Ўйин давом эттирилади
  • Ўйин тўхтатилади; футболчига сариқ карточка кўрсатилади; эркин зарба белгиланади
  • Ўйин тўхтатилади; футболчига сариқ карточка кўрсатилади; жарима зарбаси белгиланади
  • Ўйин тўхтатилади; футболчига сариқ карточка кўрсатилади; баҳсли тўп ўйинга киритилади


10. Ҳимоячи ўйин пайтида ўз жарима майдончаси ичида ҳакамни урди. Ҳакам ўйинни тўхтатиб, ҳимоячига қизил карточка кўрсатганидан кейин, ўйин қандай давом эттирилади?

  • Пенальти белгиланади
  • Ўйин тўхтатилган пайтда, тўп қаерда бўлган бўлса, ўша жойдан баҳсли тўп ўйинга киритилади
  • Эркин зарба белгиланади


11. ФИФА рефериси Равшан Эрматов интервьюларидан бирида болалик чоғлари ўтган Тошкентдаги бир боғни тилга олади. У қайси боғ?

  • Тельман боғи
  • Островский боғи
  • Жанггоҳ боғи
  • Мирзо-Улуғбек боғи

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:00, 27.08.2012.
Ўқилди: 7811 марта.
Фикрлар: 53 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.