Ла Лига президенти Хавьер Тебас бугун Суперлига қайта бошланганини эълон қилган "Реал" ва "Барселона" жамоалари билан курашни бошлади.
Vozpopuli нашри хабарига кўра, бу клублар трансляция ҳуқуқини сотиш бўйича кейинги муҳокамалардан четлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Реал" ҳозирда Испания чемпионатида дастлабки икки ўринни эгаллаб туришибди. “Кўк-анорранглилар” чемпионлик учун курашда “Қироллик клуби”дан 8 очко олдинда.
Аввалроқ Тебас келажакда Чемпионлар лигаси ўрнини босиши керак бўлган Суперлига лойиҳасининг қайта бошланишига очиқчасига қарши чиққанди. "Барселона" айни дамда молиявий муаммога дуч келмоқда.