Кириш Регистрация
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг 5-0 Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм 1-2 Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум 0-1 ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария - Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль - Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм - Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо

Максим Шацких «Арсенал» сафида асосий таркибда ўйнашда давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод икки нафар футболчи ҳаракат қиладиган Украина Премьер-лигасида 7-тур беллашувларига якун ясалди.

Максим Шацких ҳаракат қиладиган Киевнинг «Арсенал» клуби мазкур турда Симферополга саёхат қилиб, «Таврия» билан дуранг натижа қайд этди – 1:1. 23-дақиқада «Таврия» футболчилари ҳисобни очган ўйиннинг 60-дақиқасида мезбонлар пенальтини кўкка совуришди. Орадан икки дақиқа ўтиб эса меҳмонлар сен урмасанг сенга уришади иборасини яна бир бор эслатишди – 1:1. Учрашувни асосий таркибда бошлаган Максим Шацких ўйин якунига қадар «Арсенал»нинг ҳужумларини ташкил этишда иштирок этди.

Виталий Денисов жароҳати сабаб «Волинь»га қарши уй учрашувини ҳам қўйиб юборди. Мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйинда «Днепр» бош мураббийи Хуанде Рамос Денисовни учрашув қайдномасига ҳам киритмади. Сўнгги олинган маълумотга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси билан Англиянинг «Фулхэм» клуби қизиқиб қолган.

Қайд этиш керак, «Днепр» 7-турдан кейин 17 очко билан турнир жадвалининг 3-пағонасидан жой олган. «Шахтёр» 21, «Динамо» 18 очкога эга. Максим Шацких жамоадошлари 11 очко билан 6-ўриндан жой олишган.

Украина Премьер-лигасининг 8-тур беллашувлари 1 сентябрь куни бўлиб ўтади. Унда «Днепр» 13-ўринда бораётган «Ворскла» меҳмони бўлса, «Арсенал» Киевда 15-ўриндаги «Металлург»ни қабул қилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:05, 27.08.2012.
Ўқилди: 4284 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.