Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ўзбекистон дарвозасига гол урган суриялик футболчи зилзилада вафот этди

Баҳо:
+ | -

Сурия футбол федерацияси зилзилалар остида собиқ футболчи Нодир Жаҳодарнинг ҳам жасади топилганини маълум қилди.

Каттароқ ёшли футбол мухлисларига бу ном таниш бўлиши керак. Миллий жамоамиз учун илк Осиё Кубоги 1996 йилда БААда бўлган ва Япония, Хитой, ҳамда Сурия билан бир гуруҳда қатнашгандик.

Хитойни ютиб (2:0), Японияга ютқазгач (0:4), гуруҳдан чиқиш учун Сурия билан дуранг кифоя қиларди. Аммо ўйинни 1:2 ҳисобида ютқазганмиз. Сурия таркибида ўша пайтда 19 ёшда бўлган Нодир Жаҳодар ҳисобни очганди. Аввалроқ, Япония дарвозасини ҳам ишғол қилган Нодир Сурия футболи келажаги деб баҳоланганди. Кейинчалик у терма жамоаси таркибида у қадар кўп майдонга тушмаган.

Нодир Жаходарни, умуман, мана шу офатларда вафот этган барчани Аллоҳ раҳматига олсин.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 10:48, 10.02.2023.
Ўқилди: 3538 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик