Рауль Гонсалес Бланко "Реал Мадрид" тимсолларидан биридир. Ҳужумчи мухлислардан Мадрид қироли лақабини олиши бежиз эмас. Рауль "Реал Мадрид" учун ўйинлар сони бўйича рекордчи бўлиб қолмоқда (741) ва клуб учун голлар сони бўйича учинчи (323), фақат Роналду (450) ва Бенземани (324) ортда қолмоқда. 2010 йилда Флорентино Перес афсона билан унчалик чиройли хайрлашмаганига қарамай, ҳужумчи ҳамон “Реал”ни яхши кўради.
Ҳужумчи хайрлашув нутқида захира футболчисилигидан кўнгли тўлмаганини таъкидлаган эди. 2009 йилда жамоага Криштиану Роналду ва Карим Бензема келиб қўшилди, ёш Гонсало Игуаин ҳам ўрин олди. Шундай қилиб, "Реал Мадрид"нинг кадрлар сиёсати Раулни севимли жамоасини тарк этишга мажбур қилди.
Рауль 2015 йилда МЛСда “Ню-Йорк Космос” жамоасида фаолиятини якунлаган. Испаниялик футболчи дарҳол футболда ишлашни давом эттиришга қарор қилди. "Реал Мадрид" афсонаси мураббийлик курсини ўқиди ва табиийки, ўз она клубига қайтди. 2018 йилда Рауль Мадрид ёшлар жамоасини қабул қилиб олди. Орадан бир йил ўтмай, 2019 йилнинг 20 июнида у мураббийлик поғонасидан бир поғона юқорилаб, “Кастилья” бош мураббийига айланди. Биринчи мавсум охирида Рауль жамоасини УEФА Ёшлар лигасида ғалабага олиб чиқишга муваффақ бўлди, финалда "Бенфика" 3:2 ҳисобида мағлуб этилди.
Испаниялик мураббий ўзини ҳужумкор футбол ўйнайдиган ва футболчилар билан яхши мулоқот қиладиган мослашувчан мутахассис сифатида кўрсатди. Шунингдек, Рауль билан ишлайдиган одамлар унинг жамоалари собиқ футболчининг характерини ўзлаштираётганини таъкидлашмоқда. Кийиниш хонасида юқори тартиб-интизом, рақиб ва учрашув расмийларига максимал даражада ҳурмат бор.
Эътиборли жиҳати "Кастилья"ни бошқарган Зинедин Зидан (2014-2016) ва Сантьяго Солари (2016-2018) асосий жамоада ҳма ишлашган. Раул ҳамкасблари йўлидан боришни хоҳлайди. 2022 йил октябрь ойида Испаниянинг Маrcа нашри у “Шальке”даги мураббийлик ишидан воз кечгани ҳақида хабар берди. Испаниялик ушбу клубда 2010-2012 йилларда ўйнаб, ўз тарихида сезиларли из қолдирди. Немислар испаниялик билан биргаликда Чемпионлар лигаси - 2010/2011-йилги мавсумнинг ярим финалига қадар етиб боришди. “Шальке” “Реал”га Раулнинг жамоа бош мураббийи лавозимига ўтиши мумкинлиги борасида расмий сўров юборди. Бироқ испанияликнинг ўзи бу таклифни рад этди. Хабар қилинишича, Рауль келажакда "Реал Мадрид" асосий жамоаси бош мураббийи бўлмоқчи.
Худди шундай иш “Лидс” билан ҳам такрорланди. Шу йилнинг феврал ойида америкалик мураббий Жесси Марш истефога чиқарилганидан сўнг, "товуслар" раҳбарияти Рауль билан боғланишди. Клуб ҳар қандай ҳолатда ҳам уни тайинламоқчи эди, аммо испаниялик ҳозир бундай ўтиш учун тўғри вақт эмаслигини ҳис қилди. Рауль Карло Анчелотти кетганидан кейин "Реал Мадрид" жамоаси мураббийлигига таклиф қилинишини интиқлик билан кутишда давом этмоқда.
El Nacional хабарига кўра, мадридликлар афсонаси клуб италияликнинг ўрнини босмоқчи бўлган мутахассислар рўйхатидан жой олган. Раулнинг потенциал рақобатчилари Испания терма жамоаси ва "Реал Мадрид"даги собиқ жамоадошлари бўлиши мумкин: "Реал- U19"ни бошқараётган Альваро Арбелоа ва Германиянинг "Байер"ида ишлайдиган Хаби Алонсо.
Раулнинг "Кастилья"даги ишлари қандай? Испания учинчи дивизионининг жорий мавсумида унинг жамоаси 24 турдан кейин пешқадам “Алкоркон”дан (44 очко) атиги икки очкога ортда қолиб, иккинчи ўринда бормоқда.
Афсонавий испаниялик "Реал Мадрид"нинг асосий жамоаси билан ишлашга тайёрми? Агар сўнгги пайтларда жамоани жалб қилишдан тез-тез норозилигини билдирувчи Карло Анчелотти шартнома муддати тугамасдан (2024 йил ёзигача) клубни тарк этса, таклиф жуда тез орада келиши мумкин. Тарих “Кастилья”да ишлаган, сўнг “Реал”га учта Чемпионлар Лигаси кубогини олиб келган Зидан мисолини эслайди.
Тарозининг бошқа томонида Сантяго Соларининг асосий жамоага омадсиз кириши бўлиши мумкин. Лекин сиз Рауль бошчилигидаги “Реал” ва Хави бошчилигидаги "Барселона" билан ўйинни қандай тасаввур қиласиз. Шунчаки даҳшат!