Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

АПЛ. Мавсумнинг энг қиммат, аммо омадсиз трансферларидан тузилган рамзий терма жамоа

Баҳо:
+ | -

"Челси" ва "Манчестер Сити"нинг айрим қарорлари нотўғри бўлиб чиқди. Ушбу клублар томонидан ёзда амалга оширилган трансферлар ўзини оқламади. Балки бундай дейишга ҳали бироз эртдадир. Аммо мавсум давомида Марк Кукурелья ва Калвин Филлипс борасида шундай таассурот уйғонди. Ушбу жуфтлик 2022 йилнинг ёзида гигант клублар сафига келиб қўшилганди. Аммо ўзларининг "Брайтон" (Кукурелья) ва "Лидс" (Филлипс)даги даражасини кўрсата олмади.

Филлипс ва Кукурелья ёлғиз эмаслар. Худди улар каби "Эвертон"дан катта умидлар билан "Тоттенхэм"га йўл олган Ришарлисон ҳам ўз ўрнини топа олмай қолди. Бразилиялик ҳужумчи ёзда 60 миллион фунт эвазига харид қилинганди.
Кукурелья каби "Челси"даги муҳитга мослашиш борасида қийинчиликка дуч келганлар ичида Рахим Стерлинг ва Калиду Кулибалилар ҳам бор. Албатта, бу воқеалар "Челси"нинг омадсизликлари фонида рўй берди ва жамоа ҳозир 9 ўринни эгаллаб турибди.

Ёзда "Челси" тарбияланувчиси Билли Гилмор "Брайтон"га сотиб юборилган эди. Аммо у "чағалайлар" сафида нималарга қодир эканини исботлай олмади.
Омадсиз трансферлар фақатгина Англия ичида амалга оширилмади. "МЮ"нинг Нидерландиядан сотиб олган футболчиси бунга яна бир мисол бўла олади. Ўтган ёзда "Аякс" Антони эвазига "қизил иблислар"дан 85 миллион фунт олганди. Аммо бразилиялик ҳужумчи ўзидан кутилган натижани бера олгани йўқ.

"Вест Хэм" харид қилган қанот ҳимоячиси Тило Керер Шарқий Лондонда анча қийналмоқда. У ўзининг дебют ўйинида "Тоттенхэм"га қарши пенальтига сабабчи бўлганди. Қолаверса, авто-гол соҳибига айланган.
Дуже Чалета-Цар "Саутгемптон"га келгандан бери юқоридагига ўхшаш муаммоларни бошдан кечирмоқда. Ҳимоячи янги жамоаси билан АПЛдан тушиб кетиш хавфи остида қолган.
"Борнмут" дарвозабони Нето "Барселона"дан катта умидлар билан сотиб олинганига қарамасдан, "олчалар" турнир жадвалининг сўнгги учталигида қолиб кетмоқда. Демак, у ҳам омадсиз харидга киради.
Шунингдек, Чалета-Царнинг жамоадоши, ярим ҳимоячи Арибодан ҳам катта натижалар кутилганди. У 2021-22 йилги мавсумда "Рейнжерс" билан Европа лигаси финалига қадар етиб борга олган.

Хўш, юқорида барча ўн бир футболчи номи келтирилди. Энди уларни тартиблаб чиқамиз. Демак, мавсумнинг энг омадсиз трансферларидан тузилган рамзий терма жамоа қуйидагича кўриниш олади:

Дарвозада: Нето;
Ҳимоячилар: Кулибали, Чалета-Цар, Кукурелья, Керер;
Таянч ярим ҳимоячилари: Филлипс, Гилмор;
Ярим ҳимояда: Арибо;
Қанотларда: Стерлинг, Антони;
Ҳужумда: Ришарлисон.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 13:00, 10.02.2023.
Ўқилди: 3298 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.