Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Паралимпиячиларимиз яна бир довондан ўтишди

Баҳо:
+ | -

Маълумки, Олимпиада ҳамда Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳар бир спортчи учун улкан орзу ҳисобланади. Ана шу эзгу ниятларни рўёбга чиқариш учун эса спортчидан жуда катта махорат ва тажриба талаб қилинади.

Тарихдан яхши маълумки, ўз даврининг хаттоки мана-ман деган спорт юлдузларига ҳам тўрт йилликнинг энг йирик спорт байрамларида иштирок этиш насиб этавермаган. Қитъа ва жаҳон миқёсидаги энг йирик мусобақаларда бир неча бор шохсупага кўтарилган номдор спортчилар лицензион мусобақаларга келганда ё омадлари келмасди, ёки бошқа сабаблар билан йўлланмалардан бебахра қолишган. Яна бир гурух спортчилар эса гарчи лицензияларни қўлга киритганликларига қарамай, сўнгги лаҳзаларда орзулари ушалмай қолган.

Аслида, лицензияга эга бўлди деган сўз, Олимпиада ёки Паралимпия ўйинларида аниқ иштирок этади дегани эмас. Лицензион мусобақаларда муваффақиятга эришиш, бугунга келиб энг йирик спорт байрамларида иштирок этишнинг дастлабки босқичига айланиб бормоқда. Йўлланмани қўлга киритган спортчи навбатдаги босқичда жарохатга йўлиқмаслиги, ортиқча вазнга эга бўлмаслиги ва энг асосийси, халқаро антидопинг ташкилоти (VADA) текширувларидан омон-эсон ўтиши талаб этилади.

27-28 август кунлари XIV ёзги Паралимпия ўйинлари йўлланмаларига эга бўлган 166 давлатнинг 4000 дан зиёд спортчилари турли классификациялар бўйича назорат текширувдан ўтадилар. Ана шу сўнгги довондан ўта олганларга Паралимпия ўйинларида иштирок этиш хуқуқи берилади.

Эътиборлиси, назорат текширувидан биринчилардан бўлиб ўтган вакилларимизнинг барчаси сўнгги довондан ҳам ёруғ юз билан ўтишди. Энди уларнинг "Паралимпия-2012" ўйинларида иштирок этиши юз фоизга тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Яшин Шобердиев (48 кг.) ва Елена Абасова (56 кг) пауэрлифтинг мусобақаларида, Шариф Ҳалилов (73 кг) дзюдо беллашувларида, Кирилл Панков (100 метр масофага баттерфляй ҳамда чалқанча усулда) сузиш баҳсларида, Муяссар Ибрагимова (100 метрга югуриш), Иван Панафидин (ядро улоқтириш), Миран Сахатов (уч хатлаб сакраш), Равил Диганшин (ядро улоқтириш), Ҳусниддин Норбеков (диск улоқтириш) ва Дониёр Солиев (уч хатлаб сакраш) енгил атлетика бўйича ўтказиладиган мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Яна бир маълумот, 28 август куни маҳаллий вақт билан соат 10:30да Паралимпия шаҳарчасидаги иштирокчи давлатларнинг байроқлари кўтариладиган махсус худудда Ўзбекистон Давлат байроғининг кўтарилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтади.

Шавкат Жалилов
Лондон шаҳридан махсус тайёрланди.

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 23:20, 27.08.2012.
Ўқилди: 4431 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.