"Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Рубен Невеш келаси мавсум "Барселона" сафида бўлиши мумкин.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, португалиялик агент Жорже Мендеш яна бир бор "кўк-анорранглилар"га 25 ёшли ярим ҳимоячини сотиб олишни таклиф қилган.
Ҳозирча трансферга асосий тўсиқ бўлиб "бўрилар"нинг ўз ярим ҳимоячисини сотиш бўйича юқори молиявий талаблари бўлмоқда. "Барселона" молиявий муаммоларга дуч келгани сабабли, янги футболчини трансфер қилиш учун катта пул тўлашга қурби етмайди.
Невешнинг "Вулверхэмптон" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади. Бу "Барселона"га чегирма олишига ёрдам бериши мумкин.