Англия премьер-лигаси Туркия ва Сурияда зилзиладан жабрланганларга бир миллион фунт хайрия қиладиган бўлди. Гуманистар ёрдам фавқулотда вазиятлар бўйича қўмита орқали бевосита муҳтожларга етказилади.
«Туркия ва Сурияда минглаб инсонларни ҳаётдан олиб кетган даҳшатли зилзила туфайли қаттиқ изтироб чекдик. Ўйинчилар ва АПЛ расмий шахслари мазкур дам олиш кунлари ўтказиладиган учрашувларда фожиа қурбонлари хотираси учун қора боғич тақишади», – дейилади АПЛ тарқатган баёнотда.