"Челси"нинг икки қишки янги ўйинчиси жамоа учун илк фойдали ҳаракатларини амалга оширди. Мадриднинг “Атлетико” клубидан ижарага олинган ҳужумчи Жоау Феликс “Вест Хэм”га қарши кечаётган Лондон дербисида Энцо Фернандеснинг голли узатмасидан гол урди.
Эслатиб ўтамиз, "Челси"даги дебют учрашувида Феликс қизил карточка олиб, дисквалификаcия туфайли Англия Премьер-лигасининг кейинги уч турини ўтказиб юборган эди.
"Вест Хэм" билан бугунги ўйинда Михаил Мудрик ҳам голли узатмани амалга оширди, аммо Кай Хавертцнинг голи офсайд туфайли бекор қилинди.
"Челси" қишки трансфер ойнасида трансферлар учун 320 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлади. Эндиликда жамоа Англия чемпионати турнир жадвалида ўнинчи ўринда бормоқда.