Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте ўз қўл остидаги терма жамоанинг услуби ҳақида гапириб, «Фурия Роха»нинг аввалги мураббийи Луис Энрикенинг меҳнатини қайд этди.
«Луис Энрикенинг терма жамоа учун қилган ишлари ажойиб эди. У келажак учун жуда мустаҳкам пойдевор қолдирди.
Бунда биз ҳам қатнашдик, чунки муносабатларимиз жуда яхши эди. Энди биз ушбу пойдеворни давом эттиришимиз мумкин.
Биз давомийликни сақлашимиз, яхши деб ўйлаган нарсаларни қолдириб, қолганларини ўзгартиришимиз керак.
Схема энг муҳими эмас, ғоя муҳими. Мен бутун дунёда тан олинган, испан футболига ва айниқса Испания терма жамоасига тегишли ўйин моделига содиқман.
Футбол ривожланмоқда ва ҳар қандай схемани ғояга мослаштириш мумкин», — деди де ла Фуэнте.