Кириш Регистрация

Винисиус клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" вингери Винисиус Жуниор ўзининг шахсий мукофотлари тўпламини тўлдирди.

22 ёшли футболчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал учрашувида "қаймоқранглилар" "Ал-Ҳилол"ни 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратган ўйинда иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Ярим финалнинг “Ал-Аҳли”га қарши учрашувида (4:1) бразилиялик футболчи битта гол урган эди.

Ҳал қилувчи ўйиндан сўнг дарҳол Винисиусга клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг "Олтин тўпи" топширилди. Бу турнирнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган совриндир.

Мусобақанинг энг яхши тўпурари Бразилиянинг "Фламенго" жамоаси вакили Педро бўлди. У тўртта гол урди.

Киритилди: 02:42, 12.02.2023.
Ўқилди: 1672 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.