Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Александр Клименко: «Натижага баъзи омиллар таъсир ўтказди»

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор» катта мураббийи Александр Клименконинг ҳам ўйин хақида фикрлари билан қизиқдик. Мураббийнинг кайфияти йўқлиги боис суҳбатимиз узоқ давом этмади. Вазиятни тушунганимиз учун Клименкони ортиқча безовта қилмасликни лозим топдик.

— Очиғи нимадир дейишга ҳам ҳайронман. «Нефтчи» яхши жамоа, лекин «Навбаҳор» ҳам муносиб рақиб саналади. Назаримда бугун ҳакамлар учрашувни боришига салбий таъсир кўрсатишди. Аслини олганда ҳакамлар ҳақида гапирадиган мураббийлар сирасига кирмайман. Лекин, бугунгидек ҳакамликни очиғи қандай аташни ҳам билмайман. Бундай шароитда футболчиларнинг ўз вазифасига бўлган иштиёқ сўниши мумкин. Бу орқали барчасини ҳакамларга ағдармоқчи эмасман. Шахсий фикрларим билан ўртоқлашдим. Аслини олганда Фарғонага ижобий натижа илинжида келгандик. Аммо, мақсадимиз амалга ошмади. Футболчиларимизнинг кутилмаганда олган жароҳатлари режаларимизни ўзгартириб юборди. Агарда футболчиларимиз жароҳат олишмаганида, ўйин бошқача руҳда ўтиши ҳам мумкин эди.

— «Нефтчи» муносиб тарзда ғалаба қозонди деб ўйлайсизми?
— Шундай деса ҳам бўлади. Буни натижа ҳам кўрсатиб турибди. Мезбонлар ғалаба қозонишди. Лекин, натижага таъсир ўтказган яна бошқа омиллар ҳам мавжуд. Энди буларни гапиришдан фойда йўқ деб ўйлайман. Бўлар иш бўлиб ўтди.

Жавлон Маҳмудов ёзиб олди.

Манба: www.fcnavbahor.uz
Киритилди: 22:01, 28.08.2012.
Ўқилди: 4137 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.