Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия А Сериясининг 22-турида “Фиорентина” устидан қозонилган ғалабани (1:0) юқори баҳолади.
"Иккинчи бўлимда бизда иккинчи гол учун яхши имкониятлар бўлди, кейин эса бекор қилинган гол билан бироз чалкашлик юз берди. Бу қийин ўйин бўлди ва мен йигитлардан мамнунман. Бизнинг олдимизда жадвалда юқорига кўтарилиш мақсадимиз бор.
Ҳужумда бизда имкониятлар ва тезкор ҳаракатлар бўлди. Чапда Кьеза ва ўнгда Ди Мария? Биз шундай бошладик ва кейин Амрабат Анхелга қарши ўйнаганида Кьезани ўнгга қўйдим. Европа Лигаси плей-офф босқичида "Нант"га қарши бўлиб ўтадиган ўйиндаги ҳужум чизиғи? Жамоада мувозанат бўлиши керак. Мавсумдаги барча ўйинлар бир хил эмас ва бу қайси вақтда зарур бўлганини тушуниш менга насиб этган бўлса керак" - деди Аллегри.