Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

“Бухоро” Лига томонидан қўйилган талабларни бажаришга киришди

Баҳо:
+ | -

8-феврал куни “Бухоро” футбол клуби бош директори Ўткир Қодиров ҳамда клуб бухгалтери 2023-йилги мавсум учун сметани келишиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциациясида бўлди. Йиғилиш давомида Лига “Бухоро” футбол клуби инфратузилмаси юзасидан ўз таклифларини киритди ва фақатгина шу асос билан янги футболчилар рўйхатдан ўтказилишини маълум қилди.

Натижада “Бухоро” сметасига қисман ўзгартириш киритилди. Унга кўра, яқиндагина янгиланган “Бухоро спорт мажмуаси” майдони парвариши учун смета доирасида маблағ ажратиладиган бўлди. Нафақат мажмуада, балки вилоят миқёсида ҳам футбол майдонини парвариш қилиш учун мўлжалланган техника йўқ эканлигидан келиб чиқиб, футбол клуби мазкур фаолиятга ихтисослашган ташкилот билан расмий келишув имзолади. Келишув доирасида ташкилот “Бухоро спорт мажмуаси” ҳамда “Умид” стадиони майсаси парвариши билан 2023-йил сўнгига қадар машғул бўлади (мазкур ташкилот майдонни ҳозирги кўринишга келтирган ва уни 2022-йилги Ўзбекистон кубогининг финал ўйинига қадар тайёрлаган). Бунда маҳаллий мутахассислар иш ўрганиш учун ёлланма ташкилотга бириктирилади. 2024-йилги мавсумга қадар клуб ёки вилоят ҳокимлиги Бухородаги майдонларни парвариш қилиш имконини берувчи техника харид қилгач, маҳаллий агрономлар кейинчалик ёлланма ташкилоциз ҳам футбол майдонлари парвариши билан машғул бўлади.

Шунингдек, смета доирасида “Бухоро” футбол клуби “Умид” стадиони кийим алмаштириш, ювиниш хоналари, инспектор ҳамда видеотасвирчилар учун мўлжалланган ҳудудларни қайта таъмирдан чиқариш ишларини бошлади. Лига талаби билан ишдан чиққан барча техника олиб чиқилди. Мавсум стартига қадар Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг амалий ёрдами билан юқорида санаб ўтилган ҳудудлар таъмирдан чиқарилади. Завод 2024-йилги мавсумга қадар “Умид” стадионининг дренаж ва суғориш тизими, майсасини янгилаш бўйича кафолат хати ҳам тақдим этди.

Эндиликда бухоролик футбол мухлислари 2023-йилги мавсум давомида сифатли футбол намойиш этиш имконини берувчи, мутахассислар томонидан парваришлаб бориладиган футбол майдонида расмий учрашувлар томоша қилиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, клубнинг У21 ва У19 жамоалари тўп сурадиган стадиони нормал кўринишга келади. 2024-йилдан бошлаб эса бу ерда ҳам сифатли футбол майдони бўлади.

Лиганинг мазкур талабини тўғри талқин қилгани ҳамда “Бухоро” футбол клубига катта ёрдам бераётгани учун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбариятига миннатдорчилик билдиради.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 14:32, 13.02.2023.
Ўқилди: 1622 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5021]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2828]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2628]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2462]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1870]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1788]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1674]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1597]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1526]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1459]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик