Халқаро футбол уюшмаси ФИФА ЖЧ-2014 сўнгги саралаш босқичидан жой олган Қатар ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар номини эълон қилди.
Унга кўра 16 октябрь куни Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтадиган «А» гуруҳидани 5-тур учрашуви хитойлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган. Хаи Танга қанотларда Юхин Му ва Жиге Су ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам Нинг Ма. Ўйин комиссари Япониядан Томоҳиро Каисе, назоратчи Эдвард Лэнни – Австралия.
Қайд этиш керак, Қатар миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 сўнгги саралаш босқичида Ўзбекистондан ташқари қолган рақиблари билан майдонга тушиб улгурди. Дастлабки турда Ливанни сафарда 1:0 ҳисобида маҳф этган қатарликлар, 2-турни Доҳада ўтказиб, йирик ҳисобда Жанубий Кореядан енгилишди – 1:4. Эрон билан сафар ўйинида эса ҳисоб очилмади – 0:0.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса ўз майдонида Эронга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, Ливан билан Байрутда муросага рози бўлган – 1:1. Миржалол Қосимов шогирдлари 11 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилишади. Қатар эса 4-турни ўтказиб юборади.
16 октябрь. Доҳа
ҚАТАР – ЎЗБЕКИСТОН
Бош ҳакам: Хаи Тан (Хитой)
Қанот ҳакамлари: Юхин Му ва Жиге Су (иккиси ҳам Хитойдан)
Заҳира ҳаками: Нинг Ма (Хитой)
Назоратчи: Эдвард Лэнни (Австралия)
Комиссар: Томаҳиро Каисе (Япония)