Кириш Регистрация

Инсайдер Рэшфорднинг "МЮ" билан янги шартномаси ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

Италиялик таниқли инсайдер Фабрицио Романо Маркус Рэшфорднинг "Манчестер Юнайтед" билан янги шартномаси ҳақида маълумот берди.

“Юнайтед”дагилар мавсум якунига қадар янги шартнома имзолаш учун бор кучларини ишга солишмоқда. Клуб аллақачон таклиф билан чиққан ва энди футболчининг манфаатларини ҳимоя қилувчи Рэшфорднинг акаси билан музокаралар олиб бормоқда. Ҳозирча ҳеч нарса ҳал қилинмади, музокаралар жараёни давом этмоқда. Тен Хаг Рэшфорд билан тезроқ шартнома имзолашни қатъий талаб қилмоқда, чунки у Маркуснинг янги "Манчестер Юнайтед"нинг юзига айланишини кутмоқда. Ва, албатта, Рэшфорд учун клуб билан шартномани узайтириш устувор вариант ҳисобланади", - деб ёзган Романо.

Манкунианликлар тарбияланувчиси ҳисобланган 25 ёшли Рэшфорднинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача тузилган. У жорий мавсум 34 та ўйинда 21 та гол уриб, 8 та голли узатма берди.

Киритилди: 21:29, 13.02.2023.
Ўқилди: 1748 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.