Англия Премьер-лигасининг 23-турида "Эвертон" мағлуб этилганидан сўнг "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ҳимоячиси Стефан Байчетич ҳақида фикр билдирди.
- Кеча жуда яхши ўйин кўрдим, аммо Стефан кутганимдан ҳам яхши ҳаракат қилди. Биз ундан жуда мамнунмиз, у топ футболчи, ақлли ва хотиржам. У янги позицияда, саккизлик ролида ўйнади, ўйиндан сўнг унга бу ёққанини айтди", дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирган Sky Sports.