«Тоттенхэм»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Деян Кулушевски ЕЧЛ 1/8 финали доирасида «Милан» билан бўлажак учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
14 февраль куни жамоалар «Сан-Сиро»да куч синашади.
«Футболдаги энг қийин нарса - ўйиндан ўйингача кайфиятни кўтариб туришдир. АПЛда бундай нотўғри ҳисоб-китоблар учун дарҳол жазоласан.
Эртага бизни жуда кучли рақибга қарши қийин ўйин кутиб турибди, имкон қадар барча нарсага тайёр туришимиз керак.
Биз қийин дамларда ўзимизни яхшироқ кўрсатишимиз керак», - деди Кулушевски.