"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ сардори Гари Невилл "Ливерпул"нинг мавсумнинг қолган қисмидаги ўйинларидан умидлари билан ўртоқлашди.
"Ливерпуль" келаси ҳафта "Ньюкасл"ни мағлуб этса, уларни тўхтатиш қийин бўлади. Қолаверса, Диого Жота ва Виржил ван Дейк ҳам тез орада қайтишлари керак", - дея Невиллнинг сўзларини келтиради Daily Mail.
"Ливерпуль" ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Жамоа мавсум якунида Чемпионлар лигасига чиқа олмаслиги мумкин.