Кириш Регистрация

Ўртоқлик ўйини. «Пахтакор» «Динамо Киев»ни мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

«Пахтакор» Туркиядаги йиғин доирасида Киевнинг "Динамо" клубига қарши назорат учрашувини ўтказди. Пахтакорчилар 2022 йилги мавсум аввалида ҳам ушбу жамоа ўртоқлик учрашувида майдонга чиққан эди. Ёдингизда бўлса, ўша баҳс жанговар дуранг билан якунига етганди.

Қизиғи, бу сафар "Пахтакор" киевликлар билан йиғин давомида битта меҳмонхонада истиқомат қилди. Максим Шацких иккинчи йиғин одатига кўра, битта таркибни 90 дақиқа ўйнатди.

34-дақиқада ҳисоб очилди. Шацких ва мураббийлар штабининг меҳнати мана шу голда яққол кўринди: тўп рақибга тегмаган ҳолда, 10 нафар футболчининг ўзаро узатмаларидан кейин рақиб дарвозаси тўридан жой олди. Банашакнинг ошириб берган тўпини Достон Ҳамдамов оҳиста дарвозага йўналтириб қўйди. Бўлим сўнгида икки жамоада ҳам биттадан яхши вазият бўлди, аммо бесамар.

65-дақиқага келиб жаҳон мураббийлари ичида соврин ютиш бўйича юқори ўринда турувчи Мирча Луческу 11 нафар ўйинчисини алмаштирди.

Учрашувда биронта захирадан фойдаланмаган Максим Шацких, тонгги машғулотларни ҳам ўз одатига кўра 1,5 соат ўтказганди. Кучли жисмоний толиқишга қарамай, йигитларимиз мухлисларга бугун чиройли ўйин намойиш қилиб бера олишди.

"ПАХТАКОР" - "Динамо" (Киев, Украина) 1:0
Гол: Достон Ҳамдамов (34).
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Турсунов, Азмиддинов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов, Черан, Турғунбоев, Банашак.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 23:21, 14.02.2023.
Ўқилди: 11657 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик