Теннис бўйича йилнинг сўнгги "Улкан тож"туркумига кирувчи мусобақаси - Америка очиқ чемпионатида иштирок этган ҳамюртимиз Денис Истомин жуфтлик босқичини ҳам эрта якунлади.
Россиялик Михаил Еьгин билан жуфтликда Исроиллик Жонатан Эрлих ва Энди Рам жуфтлигига қарши кортга чиқиб икки сетда 6/7, 2/6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди.
Бугун шунингдек, Оқгул Омонмуродова ҳам жуфтлик баҳсларида иштирок этади. Руминиялик шериги Моника Никулеску билан биргаликда ақшлик Мэдисон Кэйс ва Жессика Пегулага қарши кортга чиқади