Узоқ танаффусдан сўнг Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидаги илк ўйинида "Милан" "Тоттенхэм"ни кичик ҳисобда мағлуб этди.
Ўйиндан сўнг "шпорлар" бош мураббийи Антонио Контедан “Милан” мухлисларининг унга нисбатан қилган хуштакбозлигидан хафа бўлдими ёки йўқми, деб сўрашганида, италиялик мутахассис бунгача "Ювентус", "Интер" каби клублар билан ишлагани ва шу сабабли бунинг сабабини тушунганини айтди.
"Бу ўйиннинг бир қисми, улар - мухлислар. Буни қабул қилишингиз керак, чунки мен ҳеч қачон "Милан"да ўйнамаганман, клубга мураббийлик қилмаганман. Мен "Ювентус"да ўйнаганман, "Интер"ни бошқарганман, шунинг учун ҳаммасини тушунаман, бу қарама-қаршилик" - дея Конте fcinter1908.it билан суҳбатда.