Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Супер тўқнашув. Микель Артета ўз устозини сўнгги уч йилда илк марта мағлуб этиши мумкин: "Арсенал" - "Манчестер Сити"

Баҳо:
+ | -

Мухлислар "Арсенал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги баҳсни узоқ вақтдан бери кутишаётган эди. Негаки, бу тўқнашув мавсумда ким чемпион бўлишини белгилаб бериши мумкин. Мавсум аввалида фаворит сифатида эътироф этилган "Манчестер Сити", мана йигирма турдирки, "Арсенал"га ета олмаяпти. Албатта, Микель Артета жамоаси бу мавсумда кутилмаганда юқори даражага етди. Аммо охирги турларда "Арсенал"нинг чемпионлик мақсади хавф остида қолди. Хусусан, лондонликлар "Эвертон"га минимал ҳисобда мағлуб бўлди. Ўтган турда эса VAR'нинг хатоси сабабли тайёр ғалаба қўлдан чиқиб кетди. Оқибатда, Микель Артета шогирдлари "шаҳарликлар" билан тўқнашувга бор-йўғи 3 очколик фарқ билан етиб келди.

Бугунги ўйинда "Арсенал"нинг асосий ҳужумчиси бўлган Габриэл Жезус йўқ. Шу сабабли унинг ўрнига ҳар доимгидек Эдди Нкетиа майдонда ҳаракат қилади. 23 ёшли ҳужумчидан бугун ҳам "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндаги каби ҳаракатлар талаб этилади. Бошқа томонда эса "Манчестер Сити" Эрлинг Холанддан айрилиб қолишдан қўрқмоқда. Норвегия терма жамоаси аъзоси "Астон Вилла" билан баҳсда жароҳат олиб, майдонни тарк этган. Унинг ўрнини Жаҳон чемпиони бўлган Хулиан Алварес эгаллайди. Бироқ, ҳужумда ким бўлишидан қатъий назар, "шаҳарликлар" ярим ҳимоясида Де Брюйне туриши керак. Айнан у жамоанинг ҳужумларини ташкил этишда муҳим фигура саналади. Рақиб футболчилари бўлган Томас Парти ва Гранит Жака бельгияликни бўғишга ҳаракат қилади. "Арсенал"да эса Кевин ролини Мартин Эдегор бажариб беради.

Пеп Гвардиола ўз жамоасини "Тоттенхэм" билан баҳслардан кейин танқид остига олганди. Шундан кейин "Манчестер Сити" яна ўзига келди. Аммо жамоага молиявий жиноятлар билан боғлиқ айб тиркалмоқда. Ушбу омил клуб футболчиларига таъсир этиши мумкин. Шунингдек, Гвардиоланинг собиқ ёрдамчиси Микель Артета бугунги рақибнинг қандай ҳолатда эканидан яхши хабардор. Зеро, яраланган махлуқ, барибир махлуқ ва исталган пайтда ҳужум қилиши мумкин.

Муаммолар

"Арсенал" ҳали ҳам тўққизинчи рақамли футболчиси бўлган Габриэл Жезусни сафга қайтара олгани йўқ. Қолаверса, ярим ҳимоячи Муҳаммад Эльнени ҳам сафдан чиққанига анча бўлди. Клуб тарбияланувчилари бўлган Эмиль Смит-Роу ва Реисс Нелсонлар ҳам маълум жароҳатлар билан ўйинни ўтказиб юборади.

Пеп Гвардиола жамоаси ҳимоясида Жон Стоунз сафда бўлмайди. У 25 февралдан кейингина қайтиши кутилмоқда. Шунингдек, 25 та гол уришга улгурган Эрлинг Холанднинг аҳволи ҳам қайта кўриб чиқилиши керак. У майдонга тушмаслиги ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан бугун тунда, 00:30да старт олади. Ўйин 12 турнинг қолдирилган учрашуви ҳисобланади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:00, 15.02.2023.
Ўқилди: 4335 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.