"ПСЖ" бош мураббийи Кристоф Галтьенинг фикрича, жамоа Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Бавария"ни мағлуб эта олади.
Биринчи учрашувда парижликлар ўз майдонида Мюнхен клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди.
"Ўйиннинг сўнгги 25 дақиқаси кўнгилни қувонтиради. Умид қиламанки, баъзи ўйинчилар тузалиб кетишади ва уч ҳафтадан сўнг уларда тетиклик пайдо бўлади. Биз турнирни тарк этмадик ва кейинги босқичга ҳам ўтмадик, бу ҳақиқат. Менинг умидларим катта.
Жавоб ўйини уч ҳафтадан сўнг бўлиб ўтади. Агар охирги 25-30 дақиқадагидек ўйнай олсак, “Бавария”га қарши ўйинда ғалаба қозонамиз. Ушбу ўйинда ғалаба қозониш ё пенальтилар сериясига олиб келиши ёки кейинги босқичга йўл олиши мумкин", - деди Галтье RMC Sport билан суҳбатда.
"ПСЖ" ва "Бавария" ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашуви 8 март куни "Альянс Арена"да бўлиб ўтади.