Кириш Регистрация
12/04 00:00 Валенсия 1-0 Севилья
12/04 16:30 Манчестер Сити 5-2 Кристал Пэлас
12/04 17:00 Реал Сосьедад 0-2 Мальорка
12/04 18:00 Венеция 1-0 Монца
12/04 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бухоро
12/04 19:00 Динамо 1-1 Сўғдиёна
12/04 19:00 Саутгемптон 0-3 Астон Вилла
12/04 19:00 Брайтон 2-2 Лестер
12/04 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Эвертон
12/04 19:15 Хетафе 1-3 Лас-Пальмас
12/04 20:15 Бунёдкор 0-0 Қизилқум
12/04 21:00 Интер 3-1 Кальяри
12/04 21:30 Арсенал 1-1 Брентфорд
12/04 21:30 Сельта 0-2 Эспаньол
12/04 23:45 Ювентус 2-1 Лечче
13/04 00:00 Леганес 0-1 Барселона
13/04 15:30 Аталанта 2-0 Болонья
13/04 16:45 Хоразм 0-1 ОКМК
13/04 17:00 Осасуна 2-1 Жирона
13/04 18:00 Фиорентина 0-0 Парма
13/04 18:00 Верона 0-0 Женоа
13/04 18:00 Пахтакор 2-3 Андижон
13/04 18:00 Вулверхэмптон 4-2 Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси 2-2 Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль 2-1 Вест Хэм
13/04 19:00 Саудия Арабистони 2-2 Япония
13/04 19:15 Алавес 0-1 Реал Мадрид
13/04 20:15 Насаф 1-0 Сурхон
13/04 20:30 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо - Торино
13/04 21:30 Бетис - Вильярреал
13/04 22:15 Ўзбекистон 1-0 БАА
13/04 23:45 Лацио - Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао - Райо Вальекано
14/04 19:00 Индонезия - КХДР
14/04 22:15 Тожикистон - Жанубий Корея
14/04 23:45 Наполи - Эмполи
15/04 00:00 Борнмут - Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико - Вальядолид

"Манчестер Юнайтед" сўнгги бор "Барселона" билан учрашганида таркибда кимлар бор эди?

Баҳо:
+ | -

Эрик тен Хаг бошчилигидаги "МЮ" Барселона шаҳрига йўл олди. "Қизил иблислар" Каталонияга "Барса"ни сўнгги ўн беш йилда илк бор ер тишлатгани бормоқда. Инглиз гиганти Европа лигаси, ўтиш ўйинларида ЕЧЛдан қуруқ қолган жамоалардан бири бўлган "кўканорранглилар" билан тўқнашадиган бўлди. "МЮ" бу жамоага сўнгги тўртта тўқнашувда имкониятни бой берган. Улар ичида 2009 ва 2011 йилги ЕЧЛ финаллари ҳамда 2019 йилдаги чорак финал баҳси мавжуд.

"Манчестер Юнайтед" сўнгги бор 2008 йилги мавсумда "Барселона"ни мағлуб этган. Ўшанда каталонияликларни Франк Райкард бошқарарди. Биринчи давра 0-0 ҳисобидаги дуранг билан якун топади. Англиядаги жавоб учрашувида эса "қизил иблислар" минимал ҳисобда зафар қучган (0-1). Ўйин тақдирини ҳал қилган голни ўшанда Пол Скоулз киритганди. Кейинчалик собиқ ярим ҳимоячи голнинг киритилиши, тасодиф бўлганини айтади.

Айни дамда ўша афсонавий лаҳзаларда қизил либосда ҳаракат қилганларнинг атиги иккитасигина бугунги кунда профессионал фаолиятини давом қилмоқда. Шулардан бири яқинда "МЮ" сафини тарк этиб кетган Роналду бўлса, бошқаси "Брайтон" ҳужумчиси Дэнни Уэлбекдир. "Барселона" мағлуб этилган тунда ҳужум чизиғида Криштиану Роналду ҳамда Карлос Тевес бор эди.

Ярим ҳимояда Пол Скоулз ва Майкл Каррик ҳаракат қилган. Таъкидлаш жоизки, Каррик айни дамда мураббийлик билан шуғулланиб, "Мидлсбро"ни АПЛга қайтариш топшириғини адо этмоқда. Қанот ҳужумчилари сифатида Луиш Нани ҳамда Пак Жи Сон танлаб олинган. Фергюсон ҳимоя учун Оуэн Харгривс, Рио Фердинанд Уэс Браун ҳамда Патрис Эвраларни маъқул кўрганди. Дарвозада Эдвин ван дер Сар номи қайд этилади. Баҳс давомида, шунингдек, Даррен Флетчер, Райан Гиггс ва Микаэль Сильвестр захира варианти сифатида фойдаланилган эди. Фойдаланилмаган, лекин қайдномага киритилганлар ичида Уэлбекдан ташқари Томас Кушчак, Андерсон ва Жон О'Шилар бўлган.

"Барселона" томонда эса фақатгина Лионель Месси ҳали-ҳамон футбол ўйнамоқда ва у ЕЧЛ баҳсларида "ПСЖ" билан қатнашаяпти. Каталон клуби таркиби ўшанда қуйидагича эди: Пуйоль, Андреас Иньеста, Яя Туре, Самюэль Это'о, Хави ва Тьерри Анри.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "МЮ" ўртасидаги баҳс 16 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 22:45да старт олиши белгиланган.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 01:00, 16.02.2023.
Ўқилди: 4882 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz