Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Тито Виланова Испания суперкубогининг жавоб учрашувидан кейин учралган мағлубиятдан трагедия ясамаслигини гапириб ўтди. Шунингдек, у жамоасининг иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинини мақтаб ўтди.
"Биз иккинчи бўлимда ҳаттоки, ўн киши бўлиб ҳужумга отландик. Охириги сонияларгача кураш олиб бордик. Бизда бешта жуда яхши имкониятлар юзага келганди. Бугунги кунга келиб айтишим мумкинки, мен мана шундай жамоанинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман".
"Реал" учрашувнинг бошиданоқ иккита гол киритди. Бу бизнинг ҳимоядаги навбатдаги хатоларимиз натижасида юзага келди. Аммо биз шундан кейин ҳам ўйинни ташлаб қўйганимиз йўқ. Мен рақибдан кўра, ёмонроқ аҳволда эдик, демаган бўлардим".
"Албатта биз ғалабани афзал биламиз. Аммо юқорида айтганимдек, бу мағлубиятдан фожеа ясамаймиз. Бу ўйин бутун мавсумдаги натижани белгилаб бермайди. Бизни олдинда жуда кўплаб учрашувлар кутиб турибди. Шунинг учун ҳам ишлашда давом этишимиз керак".
"Биз бугун Дани Алвешни учрашувда майдонга тушишга тайёр эмас деган қарорга келдик. Таваккал қилсак, у жиддий жароҳат олиши мумкин эди. Бу бизни олға ташлаган қадамимиз бўлмасди, шунда", дея Виланованинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий сайти.