Бугун "Днепр" клуби Европа лигасининг 4-саралаш босқичи жавоб учрашувида Чехиянинг "Слован" жамоасини қабул қилади. Кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида бош мураббий Хуанде Рамосга ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисовнинг соғлиги ҳақида савол беришди.
— Денисов ҳамон жароҳатидан фориғ бўлмади. Унинг тикланиши учун тахминан 10 кун вақт керак. Эртага биз унинг хизматларидан фойдалана олмаймиз, — деди испаниялик мутахассис.
Ёдингизда бўлса, ҳамюртимиз "Днепр" машғулотлтари чоғида жароҳат олганди. Шу боис у "Слован"га қарши дастлабки ўйинга ҳам бора олмаганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 7 сентябрь куни Кувайт, 11 сентбрь куни эса Жанубий Корея терма жамоалари билан майдонга тушади. Ушу учрашувда термамизга Одил Аҳмедов, Азизбек Ҳайдаров ёрдам бера олишмайди. Энди эса Виталий Денисовнинг терма жамоа сафида майдонга туша олиши сўроқ остида қолмоқда.