Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Хави Эрнандес Европа лигасининг кечаги 1/16 финал учрашувида тўп "МЮ" ярим ҳимоячиси Фреднинг қўлига теккан эпизод ҳақида гапирди.
"Ўша эпизодда яққол 11 метрлик бор эди. Финал ҳуштаги янграгач, ҳакамнинг олдига бориб, бу ҳақда гапирдим. Бу менинг фикрим, лекин бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. "Барселона" ғалаба қозонишга интилди ва учрашув якунида яхши имкониятга эга бўлди", - деди Хави Marca билан суҳбатда.
Барселонадаги “Камп Ноу” стадионида кечган жанг 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Жавоб ўйини 23 февраль куни Манчестерда, "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади.