Каталониянинг "Барселона" клуби ва Испания терма жамоаси яримҳимоячиси Андрес Иньеста Европанинг 2011/2012 йилдаги мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Иньеста бу унвонни жамоадоши Лионель Месси ва "Реал" форварди Криштиану Роналдулар орасидаги курашда қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бу УЕФА версиясига кўра мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлаш тизими саналади. Бунда УЕФАга аъзо 53 мамлакатдан бир нафардан журналистлар овоз бериш йўли билан аниқлади.














