Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Роналду билан ва Роналдусиз Маркус Рэшфорднинг кўрсаткичлилари, афсона "МЮ" учун муаммо бўлганини исботлаб берди

Баҳо:
+ | -

Кўпчилик Рэшфорднинг сўнгги пайтдаги ўйинларига қойил қолмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Рэшфорд Роналду кетгани сабаб шундай юксалишга эриша олди. Баъзилар (Роналду мухлислари) учун бу салбий эшитилар. Аммо статистик маълумотлар шуни кўрсатмоқда.

Жаҳон чемпионатидан сал олдин Роналду "МЮ"ни танқид қилиб, интервью берганди. Ўшанда у клуб эгаларини айблаб, Эрик тен Хагни ҳурмат қилмаслигини билдирган. 38 ёшли ҳужумчининг шартномаси интервью сабабли бекор қилинди. Роналду ҳозир Саудия Арабистони чемпионатида, йилига 173 миллион фунт эвазига тўп тепмоқда. Шундай бир пайтда "Олд Траффорд"да бошқа бир қаҳрамон пайдо бўлди. Рэшфорд Жаҳон чемпионатидан кейин яққол порлай бошлади. Футболчининг Роналдусиз натижаси 25 та ўйинда 15 та голга тенг. Бу дегани Англия терма жамоаси аъзоси ҳар 123 дақиқада гол урмоқда.

Рэшфорд илгари Роналду билан 42 та ўйин ўтказиб, бор-йўғи 12 та гол уришга эришганди. Қолаверса, ҳужумчининг бошқа статистикалари, Роналдунинг кетгани қанчалик яхши бўлганини кўрсатади. Хусусан, Рэшфорд Роналду даврида 90 дақиқада ўртача рақиб дарвозаси томон 2,9 та зарба йўлларди. Уларнинг 1,2 таси аниқ нишонга борган. Роналду кетганидан кейин эса бу кўрсаткич 3,2 га, аниқғи эса 1,7 га кўтарилган.

Роналдунинг кетиши Рэшфорднинг майдондаги жойлашувида ҳам ўзгариш яратди. Масалан, Роналду билан Рэшфорд рақибга катта босим қилишга мажбур бўларди. У Роналдунинг ўрнига ҳам ишлаши керак эди. Ҳозир эса ундай эмас. Лекин у рақиб жарима майдонида Роналду давридагидан кўпроқ тўп билан муомала қила бошлади. Бу нарса ҳужумда Рэшфорднинг катта ҳажмдаги ишни бажара бошлаганидан дарак беради. Буни яқинда "Барселона" билан бўлган учрашувда ҳам гувоҳ бўлдик. 25 ёшли ҳужумчини каталонияликлар ҳам тўхтата олмади.

"Манчестер Юнайтед" якшанба куни "Лестер Сити" билан баҳс юритади. Жамоанинг кучли тўртликдаги рақиблари бу турда "Ливерпуль" ва "Вест Хэм"га қарши чиққанни сабабли "қизил иблислар"да фарқни янада катталаштириб олиш имкони бўлади. Кейинги ҳафтанинг пайшанба оқшомида тен Хаг жамоаси "Барселона" билан жавоб учрашувида, ҳафта охирида эса "Ньюкасл"га қарши лига кубоги финалида тўқнаш келиши керак. Агарда финалда ғалаб қозонилса, бу "МЮ"нинг сўнгги олти йилдаги илк титулига айланади. Рэшфорд эса мана шу мақсадларда жамоага асқотади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

 

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 15:46, 18.02.2023.
Ўқилди: 2813 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.