Замонавий футболда расмий учрашувни ташкил этишда комиссарнинг ўрни муҳим.
Ўзбекистон проессионал футбол лигаси 2023 йилги мавсумда Суперлига, Про лига, Биринчи лига, U21 чемпионати, U19 чемпионати, Ўзбекистон кубоги каби мусобақаларни ўтказишни режалаштирган. Уларнинг барчасида ташкилот комиссарлари фаолият олиб боради. Комиссарлар Лига, ассоциация ҳамда ҳудудий ассоциация мутахассислари орасидан шакллантирилади.
Бугун 2023 йилги мавсумда комиссарлик фаолиятини олиб борадиган мутахассислар учун ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда учрашув ўтказиш, регламент талабларига қатъий риоя қилиш, киритилаётган ўзгаришлар, учрашувга қадар, учрашув пайтида ва ундан кейин юзага келадиган ҳолатлар, шунингдек, ортда қолган 2022 йилги мавсум учрашувларини ташкил этишда юзага келган жиҳатлар муҳокама этилди.
2023 йилда Лига клублар расмий ва футболчиларини МйЛеагуэ онлайн платформаси орқали рўйхатдан ўтказди. Мавсум давомида расмий учрашув қайдномасини тўлдириш ҳам электронлаштирилади. Бу билан комиссар старт лист ёки қайднома тўлдириш учун сарф этиладиган вақтни 4 карра қисқартиришга эришади. Семинар давомида мазкур платформадан фойдаланиш бўйича тушунтириш берилди.
Семинар якунида комиссар сифатида фаолият олиб бориш учун номзод мутахассислар регламент ва футбол қоидалари асосида тузилган тест топширди. Унинг натижасидан келиб чиқиб комиссарлар турли тоифадаги мусобақаларда фаолият олиб боради.