«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери Лондоннинг «Арсенал» жамоаси билан драматик ўйиндаги мағлубият ҳақида фикр билдирди. «Канонирлар» виллаликларни 4:2 ҳисобида мағлуб этишди ва қўшиб берилган вақтда икки марта гол уришди.
Ҳафсаламиз пир бўлди. Лекин бу мен учун ғалати эмас. Ҳали яхшиланишимиз керак, мен бу ерга яқинда келганман.
Яхшиланиш ҳақида гап кетганда, биз жуда талабчанмиз. Дунёнинг энг яхши лигасида ўйнаб, битта ўйин режасига амал қилишга ҳаракат қиламиз, лекин майдонда баъзида манзара бутунлай бошқача бўлиши ҳам мумкин.
Бугун биз бўлиб голни киритдик, лекин аслида мен хоҳлагандек ўйнамадик. Биламан, бу қадам энг қийини эди.
Натижа муҳим эмас, қандай муносабатда бўлишимиз, қандай қилиб яхшироқ бўлишга интилишимиз ва тараққиётга қанчалик мойиллигимиз муҳим», - деди испаниялик.